Давлат ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилди. Ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь этиб белгиланди.
Олий таълим вазирлиги талабаларга $115 млн қийматидаги 18 минг ўринли 17 та ётоқхона қуришга Европа тикланиш ва тараққиёт банкини маслаҳатчи сифатида жалб қилмоқда. Банк турар-жойларни қуриш учун инвесторларни топишда ёрдам беради.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси олий таълим муассасаларининг умумий рейтингини эълон қилди. Ўтган йилги каби «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» МТУ 1-ўринни эгаллади. Қолаверса, бу йил илк бор лицейлар рейтинги ҳам эълон қилинди.
«Газета.uz» янги ўқув йилининг илк кунида «Талабалар шаҳарчаси» дан фоторепортаж тайёрлади. Суҳбат чоғида талабалар ва уларнинг ота-оналари биринчи кунданоқ ноҳуш кайфият ва чорасизликдан бошлангани, олийгоҳ ётоқхонасига жойлашишдаги қийинчиликлар ва ижарага уй олиш қимматга тушишини айтишмоқда.
Магистратурага қабул учун топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталаштирилган, дея танқид қилди олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов. У масъулларга қабул якунида сертификатларни яна бир бор текшириш, сохта ҳужжатлар топширганларни эса ўқишдан четлатиш юзасидан кўрсатма берди.
Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
Олий таълим вазирлиги талабаларнинг қарийб 41 фоизи ётоқхона билан таъминланганини маълум қилди. 2020 йилда бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган. 2 қаватли каравотлар, турар жойларни оптималлаштириш, янги ётоқхоналар ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилди.
Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни тест-синовларисиз, тўловларсиз ва соддалаштирилган тартибда кўчириш мумкинлиги тўғрисидаги маълумот тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълимда фидокорона меҳнат қилаётган, ташаббускор, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни 2 турдаги кўкрак нишон билан тақдирлаш таклифи илгари сурилди. Мукофотлар 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни байрами арафасида топшириш режалаштирилмоқда. Ғолибларга нишон билан бирга БҲМнинг 4 бараваригача пул мукофоти ҳам бериш кўзда тутилган.
2021 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 302 та таълим муассасаcида 16,4 млрд сўмлик молиявий хатоларга йўл қўйилган. 12 та таълим муассасасидаги 2,7 млрд сўмлик камчиликларда эса жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга юборилган.
Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу давр ичида дарслар ҳам онлайн ҳам офлайн шаклда олиб борилади. ОТМлар имкониятидан келиб чиқиб, алоҳида режа-график асосида офлайн шаклга ўтади, бу ҳақда улар ўзининг расмий сайти орқали хабар беради.
ОТМ, коллеж ва академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил 24 январгача узайтирилди. Авиа ва темир йўл чипталарига 50 фоизлик чегирма муддати ҳам узайтирилади, харид қилинган чипталар эса бепул тарзда бошқа санага алмаштириб берилади.
1 январдан 35 та давлат олий таълим муассасига молиявий мустақиллик берилади. Энди ушбу муассасалар тўлов-контракт миқдори ва муддатини, маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳамда ўз ҳисобидан талабаларга стипендия ва грантлар ажратишни мустақил белгилайди. 2023 йилдан эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу рўйхатни кенгайтириш ҳуқуқи берилади.
ОТМ бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг